Бугун, 9 декабрь куни соат 19:20да Юнусобод тумани, 13 мавзе, 47-уй ёнида қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда қурувчи ташкилотнинг эҳтиёткорсизлиги оқибатида 150 диаметр кенгликдаги иссиқлик қувурига шикаст етказилган.
Натижада Юнусобод туманидаги 13 мавзеда жойлашган 13 та кўп қаватли (18, 20, 41, 43, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 55, 65, 66,) уйларда иссиқлик энергияси таъминотида узилиш кузатилди.
Ҳозирда мазкур тизимдаги аварияни бартараф этиш ишлари ташкил этилган ва қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотга белгиланган меъёрларга амал қилмаганлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хабарда айтилишича бугун соат 00:00да мазкур кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти тўлиқ ишга туширилади.






