Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчилар: маошимиздан обунага пул ушлаб қолинмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалган эди.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси баёнотида ижтимоий тармоқда “Ўқитувчилар: маошимиздан обунага пул ушлаб қолинмоқда” сарлавҳаси остида “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари номидан ёзилган хабардаги важлар ўз тасдиғини топмаганлиги таъкиланмоқда. Айтилишича, Чунки туман халқ таълими бўлими томонидан тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарларига педагогларни мажбурий обунага жалб этиш бўйича ёзма ёки оғзаки топшириқлар берилмаган.
2020 йил учун обуна бўлиш ҳар бир фуқаронинг ўз хоҳиши. Обуна учун мактаб ўқитувчиларига мажбурий сумма белгиланмаган.
Ўрганиш натижасида Ўзбекистон тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари томонидан педагогларга фан йўналишлари бўйича обуна бўлиши ихтиёрийлиги айтиб ўтилганлиги маълум бўлди.
Ўқитувчилар ўз соҳасига тааллуқли газета ва журналларга ихтиёрий обуна бўлиш мақсадида мактаб кутубхона мудиридан газета ва журналларнинг обуна нархларини сўраганлар ва фанларига оид газета-журналларга обуна бўлиш истагини билдиришган. Ўқитувчилар илтимосига биноан мактаб кутубхона мудири оддий қоғозга ўқитувчилар исми-шарифини, улар обуна бўлиш истагини билдирган газета ва журналларнинг рўйхати ҳамда обуна нархларини ахборот учун ёзиб қўйган. Аниқланишича, бу қоғозни ҳеч ким тасдиқламаган. Бугунги кунгача Ўзбекистон туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактаби жамоасидан обуна учун ҳеч қандай маблағ ушланмаган.






