“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 14 декабрдан эътиборан Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилди.
350/349 –сонли поезд қатнови ҳафтасига бир марта (жума куни) амалга оширилади. Янги йўналиш бўйича поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарлари орқали ўтиб, Қорақалпоғистон темир йўл станцияси орқали ҳаракатланди.
Бу эса ушбу худудларда истиқомат қилаётганларга, қолаверса юртимизнинг тарихий шаҳарларига келишни истаган сайёҳлар учун ҳам жуда катта қулайлик яратади.
Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерацияси пойтахтига қатновчи поездлар сони энди учтага етди. Шу кунгача Тошкент-Москва ва Андижон-Москва поездлари Келес станцияси орқали ҳаракатланган.
Тошкент-Москва-Тошкент поезди маҳаллий вақт билан 18-54да жўнайди ва 79 соатдан сўнг, Москва вақти билан соат 00-00да Россия пойтахтининг Қозон вокзалига етиб боради.
Чипталар нархлари 1 196 482 дан 2 838 347 сўмгача этиб белгиланган.






