Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган поезд темир йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.
2019 йилнин 5 декабрь куни соат 04:55 ларда электровоз машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поездини Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012 км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборганлиги оқибатида Г.Х. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқаролардан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганда ёки йўлни кесиб ўтаётганда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўраган.






