АсосийJamiyat

“E-xsud” орқали қабул қилинган 1208 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар

'“E-xsud”  орқали қабул қилинган 1208 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар'ning rasmi

Бугунги кунда, суд тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида соҳага замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш борасида хам салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сонли “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишларнинг янги босқичга кўтарилишига олиб келди. Мазкур қарор билан белгилаб берилган чора-тадбирлар жиноят, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик судлари фаолиятида электрон иш юритувига тўлиқ ўтиш бўйича энг асосий босқичларни белгилаб берди.

Қарор ижроси юзасидан судлар фаолиятига бир қатор янгиликлар жорий қилиб келинмоқда. Жумладан, суд тизимининг янги тармоғи ҳисобланувчи маъмурий судлар фаолиятида электрон иш юритиш ва электрон хужжат алмашинув тизими “E-xsud” электрон базаси тизимида йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сонли “Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни арказлаштирилган хисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар Вазирлигининг қўшма қарори қабул қилиниб, 2019 йил 1 январдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ваколатли давлат идоралари томонидан маъмурий судларга электрон шаклда тақдим этилиши тартиби жорий қилинди. Қўшма қарор билан тасдиқланган Тартиб асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни судга электрон тақдим этиш, суд томонидан ишларни кўриб чиқиш ва маълумотларни электрон базага киритишнинг тартиби хамда шартлари белгиланди.

Мазкур амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни туман (шахар), вилоят ва республика миқёсида қисқа муддатда олиш,судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларини кўриб чиқишда процессуал муддатларга риоя қилинишини назорат қилиш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва суд қарорларини ижрога қаратилишини таъминлаш имкониятини яратди. 

Хусусан, 2019 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Сўх туман маъмурий суди томонидан 1406 та шахсга нисбатан 1208 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ваколатли давлат идораларидан “E-xsud” электрон базаси орқали қабул қилиниб кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган мазкур ишлар юзасидан чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ушбу даврда 821 та ижро варақалари электрон тарзда Мажбурий ижро бюроси туман (шахар) бўлимларига юборилди. 

Туман маъмурий суди томонидан қабул қилинган қарорларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб сайтида белгиланган тартибда эълон қилиб борилмоқда.Хар қандай шахс интернет тармоғи орқали ушбу қарорлар билан танишиш имконияти яратилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, маъмурий судлар тизимига ахборот-коммуникацион технологияларнинг жорий этилишисудал фаолияти самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш билан бирга, судлар фаолиятида шаффофликни таъминлашда ижобий тенденцияларни юзага келтирди.

 

Сўх туман маъмурий судининг раиси Б.Юлдашев

 

    Бошқа янгиликлар