АсосийJamiyat

Шайхонтоҳур ва Чилонзордаги иссиқлик қувурларида авария содир бўлди

'Шайхонтоҳур ва Чилонзордаги иссиқлик қувурларида авария содир бўлди'ning rasmi

Бугун 16.30 да Шайхонтоҳур туманининг Белтепа мавзесида, 400 диаметрлик иссиқлик қувурларида авария содир бўлиши натижасида туманнинг айрим ҳудудларда иссиқлик таъминотида  вақтинча узилиш кузатилди. 

Мавжуд иссиқлик қувури муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли юзага келган вазият айни вақтда бартараф этилмокда вақувурнинг носоз қисми янгисига алмаштирилмоқда. Бугун кеч соат 22:00да аҳоли хонадонлари яна иссиқлик тизимига уланади.

Шунингдек, бугун соат 17.00 да 9-сонли қозонхонанинг (Тошкент вилояти, Назарбек ҚФЙ худудида жойлашган)  800 диаметрли қувурида носозлик юзага келганлиги сабабли Учтепа ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудуларида иссиқлик таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.

Айни пайтда муаммо бартараф этилмокда ва 5 декабрь, соат 05:00га қадар таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилади хамда 07.00да аҳоли хонадонлари яна иссиқлик тизимига уланади.

Мазкур узилишларни тезкорлик билан бартараф этишга зарур миқдордаги техникалар ва мутахассислар жалб этилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

    Бошқа янгиликлар