Хабарингиз бор, жорий йилда сайлов муносабати билан ОТМ талабалари учун қишки таътил кунлари муддатида ўзгариш бўлиши айтилган эди. Шунингдек ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев ҳам бу борада 99 фоиз аниқликка асосланган таътил муддатини хабар қилди.
Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларда талабаларнинг қишки таътил кунлари расман белгилангани эълон қилинди. Унга кўра, олий ўқув юртлари талабаларининг қишки таътил кунлари 20 декабрдан 2020 йилнинг 5 январига қадар давом этади.
Шунга кўра, 16 декабрдан поездларга имтиёзли чипталар сотилади.
“darakchi.uz” маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди. Маълум қилинишича, юқорида кўрсатилган кунларда белгиланиш эҳтимоли юқори, бироқ ҳамон расман тасдиқланмаган.






