Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Қибрай тумани 25-сонли мактабгача таълим муассасасида текширув ўтказилди...
Ҳаёт ШАМСУТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи:
— Текширувда Қибрай тумани 25-сонли мактабгача таълим муассасасида 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Хусусан, муассаса омборидаги махсулотлар саноқдан ўтказилганда, 33 хил турдаги 21,6 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсуотлари камомади борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 2018-2019 йиллар давомида 4,1 тонна 134,7 млн. сўмлик гўшт ҳамда 7,9 минг литр 24 млн. сўмлик сут маҳсулотлари ташкилот тарбияланувчиларга берилмай, ўзлаштириб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 19 ноябрда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган.
Жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаси хақида қўшимча хабар берилади.
(Тошкент вилояти МТБ бошлиғининг 2019 йил 27 ноябрдаги буйруғига асосан Қибрай туманидаги 25-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси З.С. эгаллаб турган лавозимдан озод этилган).






