АсосийJamiyat

Италиялик халқаро кузатувчи Сирдарёдаги сайловга тайёргарлик жараёни билан танишди

'Италиялик халқаро кузатувчи Сирдарёдаги сайловга тайёргарлик жараёни билан танишди'ning rasmi

Халқаро Матбуот маркази Сирдарё вилояти бўлими фаолияти билан танишиш мақсадида Италия давлатидан кузатувчи Риккардо Ренга (Пезаро шаҳридаги Аграр университети профессори) ташриф буюрди. 

Ташриф давомида Халқаро Матбуот маркази вилоят бўлими раҳбари Фарход Боқиев билан сайлов жараёнлари юзасидан суҳбатлашди.

Италиялик меҳмонга марказда ОАВлари ходимлари учун яратилган шароитлар, тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича Марказий Сайлов комиссияси билан интернет тармоғи билан алоқадорлик мавжудлиги амалий кўрсатиб берилди. 

Сирдарё вилояти Матбуот хазматининг айтишича, Италиядан ташриф буюрган кузатувчи Риккардо Ренга вилоятда сайлов жараёнларига тайёргарлик ва бугунги кундаги фаолият бўйича аниқ маълумотлар олганидан кўнгли тўлганини билдирган.

    Бошқа янгиликлар