АсосийJamiyat

ФВВ ходимлари Самарқандда она ва қизининг ҳаётини сақлаб қолди

'ФВВ ходимлари Самарқандда она ва қизининг ҳаётини сақлаб қолди'ning rasmi

2019 йил 2 декабрь куни соат 04:19 лар атрофида Самарқанд шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган хонадонда истиқомат қилувчи 1958 йилда туғилган фуқаро А.Б. Самарқанд вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, уйда ёнғин чиқанлиги тўғрисида хабар берди.

Воқеа жойига бошқарма қутқарувчилари ва ўт ўчириш гуруҳи шахсий таркиби 04:25 да етиб бориб, зудлик билан ёнғинни ўчиришди. Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида тутун билан тўлган хонадон ичидан 2 нафар фуқаролар 1986 йилда туғилган И.Н. ва унинг қизи 2006 йилда туғилган Г.А. олиб чиқлиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Содир бўлган ҳодиса оқибатида жабланганлар йўқ.

Ёнғин уйнинг ҳаммомида электр симларини қисқа туташуви натижасида келиб чиқганлиги тахмин қилинмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар