2019 йил 2 декабрь куни тахминан соат 05:00 ларда номаълум шахс бошқарувидаги транспорт воситасида Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўлининг 6 км.да, пиёда 53 ёшли А.В.ни уриб юбориб, жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан уни хавф остида қолдириб ҳодиса жойидан яширинган.
Оқибатда А.В. йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойида вафот этган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида транспорт воситасининг олди бампер қисми ва бошқа бўлаклари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, тегишли экспертизалар тайинланган, ушбу ЙТҲни содир этган транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисини аниқлаш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментиушбу қилмиш учун жазо муқаррарлиги ва адолатни қарор топтириш мақсадида фуқаролардан бефарқ бўлмасликни ушбу ҳолатни кўрган воқеа шоҳидлари ёки унинг қатнашчилари ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсаҳудудий ИИБларга (Тел:0-370-762-41-21; 0-370-762-41-22; 71-231-46-26) хабар беришни сўраган.






