АсосийJamiyat

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти йўловчининг соғлиги кескин ёмонлашгани сабабли фавқулодда қўнди

'“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти йўловчининг соғлиги кескин ёмонлашгани сабабли фавқулодда қўнди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 2 декабрь куни Бухоро-Москва йўналиши бўйича учаётган (Внуково, ҲЙ-607 рейс) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли самолёт Ўзбекистон фуқароси Ж.Ш.нинг соғлиги ҳолати кескин ёмонлашгани сабабли Самара шаҳри «Курумоч» аэропортига фавқулодда қўнди.

Самолёт қўниб, биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг ҳамюртимиз соғлиги ҳолати барқарорлашгани сабабли шифохонада даволанишдан воз кечди.

Бош консулхона мазкур ҳамюртимиз билан боғланди. У ўзини яхши ҳис қилаётгани боис ер усти транспортида сафарини давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

 

    Бошқа янгиликлар