Жорий йил 2 декабрь куни «Жарқудуқ – Дехқонобод» темир йўл оралиғида юк поездида юз берган носозлик туфайли тўхтаб қолди ва “Тошкент – Термез” ҳамда “Тошкент – Сараосиё” поезларидининг харакат жадвалига таъсир этди.
Йўловчиларини ўз манзилларига етказиш борасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари томонидан ўз вақтида чора кўрилди. Жумладан, уларнинг барчаси автобусларда белгиланган жойга етказилди.
Ҳозирги вақда поездлар қатнови тикланди, дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.






