Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси ва унинг таркибий тузилмалари тадбирларидаги фаол иштироки, шунингдек Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун бир қатор фаоллар, жумладан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ташкилотнинг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Улар:
Сергей Алибоев, “Ўзбекистон24” телерадиоканали “Таҳлилнома” дастури бош муҳаррир ўринбосари;
Камолиддин Ўринбоев, А.Навоий номидаги ДАКТ симфоник оркестри дирижёри;
Оксана Чусовитина, Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси;
Махаматали Юнусов, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси наққош устаси;
Баҳодир Жалолов, Бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси;
Нодирхон Муҳаммедхонов, “Ўзбекистон24” телерадиоканали диктори.
Ялпи мажлисда маълум қилинишича, Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис вакили – Акмал Саидов дунё бўйича 179 та мамлакатни ўз ичига қамраб олган Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия қўмитаси аъзоси этиб сайланди.
Бу йил Сенатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясига аъзолиги ҳам тикланди. Ушбу ташкилотнинг Маданият, ахборот, туризм ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси этиб Олий Мажлис вакили – Адҳам Шодманов тайинланди.






