АсосийJamiyat

Ўзбекистонда "ИНТЕРПОЛ" 25 ёшда!

'Ўзбекистонда "ИНТЕРПОЛ" 25 ёшда!'ning rasmi

"Бугун Ички ишлар вазирлигида «Интерпол»нинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ташкил этилганининг 25 йиллиги нишонланди", - дея хабар беради ИИВ Матбуот хизмати. Тадбирда вазирлик раҳбарияти, шахсий таркиби ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник Азиз Ташпулатов Интерполнинг Миллий марказий бюроси ходимларини байрам билан муборакбод этиб, халқаро жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирувдаги шахсларни қўлга олишда уларнинг ҳиссаси беқиёс эканини таъкидлади.


 

Шундан сўнг, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Интерпол»нинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси бошлиғи, полковник Рустам Исроилов 1 даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун», бўлим бошлиғи полковник Ғанижон Алимуҳаммедов 2 даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, хизматда юксак натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларга ИИВнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

— Она-юртимиз ва халқимиз осойишталиги йўлида ҳамиша хизматга шаймиз, — дейди Миллий марказий бюро Молия қисми бошлиғи, катта сержант Анвар Ишанов. — Бугунги байрам муносабати билан бизга кўрсатилган юксак эътибор, барчамизга чексиз ифтиҳор бағишлайди. Қолаверса, бундан кейин ҳам масъулиятни ҳис этиб, янада фидойилик билан хизмат қилишга тайёрмиз.

    Бошқа янгиликлар