АсосийJamiyat

МИБ гуруҳбозлик ва таниш-билишчиликка йўл қўймаслик учун қандай тизимни жорий қилмоқчи?

'МИБ гуруҳбозлик ва таниш-билишчиликка йўл қўймаслик учун қандай тизимни жорий қилмоқчи?'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Мажбурий ижро бюроси ва Олий суд масъул ходимлари иштирокида ўтган брифингда Бюро масъул ходимлари қатор янгиликларнинг Бюро фаолиятига татбиқ этилиши, аввало ижро ҳаракатлари бўйича томонларнинг манфаатини ҳуқуқий ҳимоя қилинишига қаратилганини билдириб ўтишди...

Фаррух ТОШПЎЛАТОВ, МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳудудий ахборот бўлим бошлиғи:

— Бюро органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 21,9 трлн. сўмлик 2,7 млн. та ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди. 

Таҳлилларга кўра, ҳозирга қадар ижро ҳужжатлари давлат ижрочилари ўртасида бўлим бошлиғи томонидан тақсимланар эди. Бироқ, одатий тақсимлаш тизими давлат ижрочиларининг иш ҳажмини номутаносиб белгиланишига, айрим ҳолларда ишларни тақсимлашда гуруҳбозлик ва таниш-билишчиликка шароит яратиши мумкин. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ижро ҳужжатларини автоматлаштирилган тизим орқали давлат ижрочилари ўртасида автоматлаштирилган тақсимлаш тартиби жорий этилмоқда. 

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар