АсосийJinoyat

Уста ҳақини еган фирибгар қўлга олинди

'Уста ҳақини еган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Турмуш тақозоси билан кўпчилик ҳамюртларимиз ўзга юртларда, мусофирчиликда ишлаб, оила тебратишларига тўғри келади баъзан. Андижон вилоятидан келган бир гуруҳ шахслар ҳам даромад орттириш мақсадида Бухоро вилояти Ромитан туманида қурилиш ишларини бажаришди. Аммо уларни ёллаган ўз тумандошлари уларни алдаб кетди...

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи, якка тартибда ишловчи, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган, 1976 йилда туғилган А.С ва шу туманда яшовчи, муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган, 1985 йилда туғилган М.А.лар бир гурух бўлиб, Ромитан туманида жойлашган Ҳ.Б.га тегишли МЧЖга қарашли иссиқхонани қуриб беришни ваъда қилиб, ушбу МЧЖда иссиқхона қурилиш ишларини қилишлари учун Андижон вилояти Асака туманида яшовчи, якка тартибда устачилик билан шуғулланадиган, 1982 йилда туғғилган Т.К бошчилигидаги ишчиларни ёллаб, уларни 2019 йилнинг август ойидан октябрь ойи охирларига қадар иссиқхона қурилишида ишлатиб, ишчиларга бериш учун Б.Ҳ.дан келишилган 150 миллион сўм пулни олиб, ушбу пулни ишчиларга бермасдан ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, жабарланувчиларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар