Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтиказди. Бу ҳақида "Даракчи"га Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди...
Ўтказилган тадбирда Бўка тумани халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Ж.М. ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳоси 3,3 млн. сўм бўлган компьютер тўпламларининг ҳужжатларини сохталаштирган. Уларнинг ҳар бирини 5,0 млн. сўмдан ҳисоблаб, жами 375 та компьютер тўпламларини харид қилишиб, 623,7 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






