Тошкентда тадбиркорни алдаб, пул талаб қилган электр тармоқлари корхонаси ходими аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Миробод туман электр тармоқлари корхонаси шартномалар бўйича муҳандиси Д.З. “А.Т.” ХК раҳбари А.В.ни алдаб, унинг ишончига кириб, корхонадаги электр ҳисоблагични ўзгартириш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 650 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






