АсосийJamiyat

Ўртачирчиқда мактабни таъмирлаш учун ажратилган 241 млн сўм талон-торож қилинди

'Ўртачирчиқда мактабни таъмирлаш учун ажратилган 241 млн сўм талон-торож қилинди'ning rasmi

Ўртачирчиқ туманида 42-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширган мансабдор шахслар бюджет маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги 42-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширган “Х” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида 241,9 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини амалда бажармасдан, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан “Х” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар