АсосийJamiyat

Тошкентда бир кеча кундузда 5 та ёнғин қайд этилди

'Тошкентда бир кеча кундузда 5 та ёнғин қайд этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 5 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ёнғинларда инсонларни тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

26 ноябрь куни соат 12:36да, Миробод тумани, Оғабегим кўчаси 30-уйда содир бўлган ёнғин. Ушбу ёнғин тафсилотлари ҳақида мақаддам маълумот берилган.

27 ноябрь куни соат 01:43да, Яшнобод тумани, Катта Олмос кўчаси 89-уйда жойлашган “Гўшт” дўкони 20 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 01:45да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:58да қуршаб олиниб, соат 01:59да бартараф этилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар