"Ёш китобхон" кўрик танловининг 20-30 ёш тоифаси бўйича Республика босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги ғолиблик қашқадарёликларга насиб қилди ва воҳаликларнинг уч йиллик орзуси амалга ошди.
Косон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Сурайё Шодиева "Ёш китобхон" кўрик танловининг Республика босқичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. У анъанага кўра Президент совғаси — Спарк автомашинаси билан тақдирланди.
Биз ҳам таҳририятимиз номидан ғолибани ва барча воҳаликларни табриклаймиз!






