Фарғонада М.Ю. исмли аёлда тадбиркор Д. билан боғлиқ бўлган видеоёзувлардан ўзининг паст ниятида фойдаланишга қарор қилади. Тадбиркорга ушбу видеоёзувларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати darakchi.uz га маълум қилди.
Аёл айтилган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






