АсосийJamiyat

Тошкентда МЧЖ раҳбари “OLX”да ёлғон эълон бериб, миллионлаб “соққа қилди”

'Тошкентда МЧЖ раҳбари “OLX”да ёлғон эълон бериб, миллионлаб “соққа қилди”'ning rasmi

Яшнободда тадбиркорларни чув туширган “Инсофсиз тадбиркор”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Р.” МЧЖ раҳбари Ж.У. интернет тармоғидаги “OLX” эълонлар платформасида замонавий сетка (евро забор) етказиб бериш бўйича хизмат таклиф қилади.

Унга алоқага чиққан тадбиркорларнинг ишончига кириб, ўзаро оғзаки келишув ва шартномаларни тузади. Аниқланишича, одамларнинг жами 3 000 АҚШ доллари ва 51,8 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Р.” МЧЖ раҳбари Ж.У.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар