Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров “SI.SE” компанияси мутасаддилари, Италия-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Луиджи Иперти, палатанинг пойтахдаги вакиллари билан учрашувда йўлларни тартибга солишда ишлатилувчи ҳалқаро стандардлар даражасидаги йўл белгиларини жорий этиш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар хокимлиги матубот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида қай этиш жоиз, “SI.SE” компанияси йўллардаги ҳаракатни тартибга солиш белгиларини ўрганиш, тайёрлаш ва амалга киритиш бўйича 40 йиллик тажрибага эга. Европа мамлакатлари билан ушбу йўналишда 25 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания вакиллари ушбу тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда шаҳримиздаги йўлларни тартибга солиш борасида ўз таклифларини билдирдилар.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари Италия компаниясига таклиф учун миннатдорлик билдирдилар. Шунингдек, томонлар айрим ҳудудларда мазкур йўл белгиларини синов тариқасида жорий этиш борасида фикр алмашдилар.






