Адолат СДП марказий кенгаши Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Минор 50-округдан Депутатлигига номзод Рустам Умаров Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди, дея хабар беради Партия матбуот хизмати.
У туманга “Истиқбол” тумани деб ном беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.
Номзоднинг фикрича бунга асос туманинг номи асл номидан ўзгариб кетганлиги юритилишида Сирғали эмас балки Сергели деб юритилиши, Омавий ахборот воситалари туман номини кўп маротабаСергели деб юритиши, автобусларда, плакатларда туман номи Сергели деб ёзилиши хато камчиликлар эканлиги бунга асос саналади.
У мана шу камчиликларни инобатга олиб туман номини янгича дунёқараш ва ўзгаришларнинг негизи булиши керак деган фикрни илгари сурган.
“Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятларда ахолимизга арзон “Уй-жойлар”билан таминлаш юзасидан 5 йил давомида 7 ва 9 қаватли уй-жойлар қуриш тўғрисидаги 2016-йил 22 ноябрдаги қарорига муофиқ «2017-2020» йилларда кўп қаватли квартиралар қуришни давом этириш ва битказиш шу жумладан Тошкент шаҳрида Сергели туманида уй жойларга эҳтиёжманд оилалар кам таъминланганлар кўп фарзандли оилаларга уй-жойлар муаммосини ҳал этиш муаммолари ўрганилиб призидент қарорига муофиқ Тошкент шаҳрида янги мавзе қад кўтарди.
Ушбу Сергели асли номи билан Сирғали ота Тумани номи руслашиб кетган туман номини ўзгартириш масаласини ва хозирги замонавий даврга муносиб ном беришни таклиф бераман. Призидентимиз ташаббусларига шижоатларини инобатга олиб уларга елкадош бўлиш хар биримизнинг ватан равнақи йўлидаги мажбуриятимиз ва хозирги замонавий ёшларимизнинг келажаги ва она тилимизни соф холатда сақлаш мазмунида ушбу туманга “Истиқбол” тумани деб ном беришни мақсадга муофиқ деб биламан”, — дейди номзод ўз таклифида.






