АсосийJamiyat

Андижон вилоятига бош имом-хатиб тайинланди

'Андижон вилоятига бош имом-хатиб тайинланди'ning rasmi

 

Жорий йил 24 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Андижон вилоятига сафар қилишди. Ташрифдан кўзланган мақсад вилоятда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашиш, муаммо ва таклифларни тинглаш, ўз навбатида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириш ҳисобланади.
Андижон вилояти вакиллиги биносида вилоят имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Мирзамақсуд Алимов Андижон вилояти бош имом-хатиби этиб тайинланди.
Ўз навбатида, вилоят бош имом-хатиби М.Алимов сўзга чиқиб,  билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Ўзига топширилган масъулиятли вазифани сидқидилдан бажаришини айтиб ўтди.

 

Бошқа янгиликлар