АсосийJamiyat

Россиядаги мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбеклар ҳақида маълумот берилди

'Россиядаги мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбеклар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, сал аввал Россиянинг Оренбург-Оқбулак трассасида микроавтобус ва юк машинаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Айни  паётда Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Унга кўра, 2019-йил 22-ноябр куни Оренбург-Оқбулоқ трассасида Оренбург вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳамюртларимиздан 4 нафари вафот этди, 1 нафари эса Оренбург вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилди.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олди ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

Бошқа янгиликлар