ЎзА нашрининг ёзишича, Хитойнинг “China Investment” энг оммабоп журналларидан бири ўзининг 2019 йил 10 сонида Фарғона вилояти ҳокими Шухрат Ғаниевнинг “Қисқа вақт ичида, Хитой капитали иштирокидаги компаниялар сони кескин кўпайди”сарлавҳали мақоласини чоп этибди.
Айтилишича, мақолада дастлаб вилоят ҳақидаги маълумот берилган.
Шунингдек, Шухрат Ғаниев: "Биламизки, муштарак ҳамкорликдаги равон ва жадал ривожланиш шерик давлатлар учун глобал муаммоларни ечишда истиқболли йўлларни очишда катта рол ўйнайди", - деб ёзади.
Мақолада дипломатик муносабатларнинг самарали натижалари алоҳида тилга олинади.
- Хусусан, ХХР даги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ҳам юқоридаги ишларда катта ҳиссасини қўшиб келаётганига мен қатъиян ишонаманки, будай қўшма лойиҳалар икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини янада мустаҳкамлайди,-дейди вилоят ҳокими.
Сўзим охирида айтмоқчиманки, мен, бундан кейин Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг янада кенгайишига ишонаман ва бунинг учун барча кучимизни сарфлаймиз. Бунда ХХР даги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ёрдамига таянамиз, - деб якунлади мақолани Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев.






