Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби фаолиятига доир “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз 20-мактабда нормал таълим учун шароит йўқ” мавзусида фото лавҳалар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилди. Аслида вазият қандай эди?
Мактабда 11 та синфхона бўлиб, 2019 йилда мактабнинг пол қисми ва электр тизими таъмирланган. Мактабда компьютер, кимё, биология ва физика фанларидан лаборатория хоналари мавжуд эмас.
Мактабнинг том қисми 2015 йилда таъмирланиб, шефир билан ёпилган. Мактаб хожатхонаси таъмирланган. Спорт зал мавжуд эмас, ичимлик суви мавжуд, мактаб ер участкаси 1,9 га бўлиб, атрофи девор билан ўралган.
Мактабнинг иситиш тизимини жорий таъмирлаш учун 2018 йилда 50 млн сўм ажратилиб, жорий таъмирланган. 2017 йилда жорий таъмирлаш учун 25 млн сўм ажратилиб, эшик ва дераза ромлари акфага алмаштирилган.
Ижтимоий тармоқда ёритилган фото лавҳалар 2017-2018-ўқув йилларида бўлиб ўқитиладиган фанлар учун фойдаланиладиган синфлар сифатида фойдаланилган хоналарнинг эски расмлар, ҳозирги кунда бу хоналардан ўқув синфхонаси сифатида фойдаланилмокда.
Чироқчи туман халқ таьлими бўлими махсус экспулатация гуруҳининг собиқ бўлим бошлиғи Алиқулов Деҳқонбой тумандаги айрим умумтаьлим мактабларининг эски олдиндан туширилган фото суратларини ижтимоий тармоқларда фото лавҳалар билан ёритгани учун унга нисбатан Чироқчи туман маьмурий судининг 2019 йил 21 августдаги қарорининг тегишли моддалари билан энг кам иш хақининг 5(беш) баровари миқдорида жарима жазоси билан жазоланган.






