АсосийJamiyat

Нега ИИВ Матбуот хизмати жим? Вазир ўринбосари ишдан олингани ва генерал Дмитрий Пан қамоққа олингани ёлғонми?

'Нега ИИВ Матбуот хизмати жим? Вазир ўринбосари ишдан олингани ва генерал Дмитрий Пан қамоққа олингани ёлғонми?'ning rasmi

Сал аввал, ички ишлар вазирлиги ва тизимида бир қатор мулозимлар зудлик билан ишдан олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Унда, Қўмондон генерал-Дмитрий Пан ўз лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди. jahon.uz' сайтига маълум бўлишича, генерал ҳаттоки қамоққа олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Паннинг қамоққа олиниши ортидан бир неча ходимларнинг ҳам ишдан озод этилгани айтилмоқда. Ишдан бўшатилган ходимларга нисбатан ҳозирча қамоққа олиш эҳтиёр чораси қўлланилмаган.

Қоровул қўшинлари қўмондонининг лавозимидан олинишига асосий сабаблардан бири мамлакатимиздаги маҳкумларни сақлаш жойлари (қамоқхона, манзил-колониялари)да рўй бераётган тартибсиз ҳамда Ички ишлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар бўлган.

Вазир ўринбосари ишдан олингани ҳақида иккита манба маълумот берди аммо негадир интернетда фаоллик кўрсатаётган ИИВ Матбуот хизмати бу борадаги маълумотларни "тишини орасида" сақлашдан нарига ўта олмаяпти.

Аллақачон бу соҳага алоқадор бўлмаган ўқувчилар ҳам хабардор бўлган хабарлар расман берилмаётгани тушунарсиз. 

darakchi.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бош пркуратура билан боғланди. Бироқ, Бош прокуратурада айни пайтда бундай маълумот мавжуд эмаслиги билдирилди. 

    Бошқа янгиликлар