АсосийJamiyat

Йўловчиларни менсимайдиганган ҳайдовчига чора кўрилди

'Йўловчиларни менсимайдиганган ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Бундан бир оз муддат аввал айнан шу йўналишда ишловчи ҳайдовчи томонидан йўловчилар охирги манзилларига етказиб қўйилмаган ҳолда автобусдан тушириб юборилгани акс этган видео тасвирлар турли ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ўрганиш ишларини олиб борди. Мазкур вазиятда автобус ҳайдовчиси Э. Боймуҳаммедов йўловчиларни асоссиз равишда автобусдан тушириб юборганлиги маълум бўлди. 

Қолаверса, айнан ушбу йўналиш ҳайдовчилари орасида йўналиш интизоми пасайиб кетганлиги, ҳайдовчилар ўз хоҳишлари билан турли баҳоналар орқали йўналишда юриш ёки юрмасликларини ҳал қилишлари ойдинлашди. Ҳайдовчилар устидан назорат олиб борувчи автосаф бошлиғи Х.Мирхажиев ўз иш фаолиятида сусткашликка йўл қўяётгани бундай вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлаётгани аниқланди. Шунингдек, ушбу йўналишда ишловчи автобусларга кундалик қатновларни тўлиқ бажаришлари учун етарли миқдорда (кундалик меъёр сифатида) 80 м3 метан гази берилсада, ҳайдовчилар асоссиз равишда ёқилғи етишмаётганлигини баҳона қилаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, йўналиш ишини яхшилаш мақсадида автосаф бошлиғи томонидан кундалик назорат ишларининг кучайтирилиши, йўналишдаги интервалларни камайтириш, автобусларнинг корхона белгилаб берган вақтгача йўналишда ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан эса қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Ҳайдовчи Э.Боймуҳаммедов эса қаттиқ огоҳлантирилиб, интизомий чора сифатида ўзига бириктирилган янги автобусдан эскисига ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар