АсосийJamiyat

Водийда диний фаолларнинг текширилаётганлиги ҳолатига муносабат билдирилди

'Водийда диний фаолларнинг текширилаётганлиги ҳолатига муносабат билдирилди'ning rasmi

 

Интернетнинг фейсбук ижтимоий тармоғида “Фарғона Наманган ва Андижон вилоятларида диний фаолларни арзимас сабаб билан ушлаб телефонларини текширишмоқда. Аэропорт ва вокзаллар ҳамда чегара пунктларида хижоб ўраган ва соқол қўйганлар алоҳида расмга олиниб, шахсий маълумотлари дафтарга қайд қилинмоқда” деган хабар тарқалган. Ушбу ҳолатга Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди:

“Фарғонавилоятида  юқорида келтирилган турли хил важлар ва ҳолатлар йўқ. Фарғона Халқаро аэропорти орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқаролар томонидан қонунга зид бўлган турли хил кўринишдаги, диний мазмундаги, парнография, шафқатсизликни тарғиб килувчи материаллар ҳамда гиёҳвандлик моддаларни олиб  келишларни олдини олиш учун, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қонунда кўрсатилган тартибда текширув ва профилактик ишлар амалга оширмоқдалар. 

Фарғона вилояти Транспортда ХТБ ва Миллий Авиакомпания келишилган ҳолда Фарғона Халқаро Аэропортининг кутиш ва кузатиш залларида мавжуд бўлган 6 та теле ва радио мосламаларда “Одам савдосига қарши курашиш”, “Ноқонуний диний оқимлар гирдобига тушиб қолмаслик”, самолётда учиш қоидаларига тўлиқ риоя этилиши ҳамда турли хил кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган видеоролик ва родиоэшиттиришлар мунтазам узатилиб борилиши йўлга қўйилган.  Масканда фуқаролар учун халқаро стандартларга  мос шароит яратилган. Бундай  шарт-шароитлар  фуқароларнинг миннатдорчилигига сабаб бўляпти.   Интернет тармоғларида тарқатилаётган аноним хабарларнинг аксариятимамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, ИИОларида амалга оширилаётган тизимли ишларга соя солишга урунишдир. 

Ҳурматли юртдошлар. Интернет тармоқ ва каналларида тарқалаётган салбий муносабат ва хабарларга ишониб қолманг. Зеро, юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот таг замирида сиз азиз ҳамюртларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек улкан мақсад мужассамлашган”,— дейилади расмий хабарда.

Бошқа янгиликлар