Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида жиноятлар сони бўйича маълумот берилди.
Унга кўра, республика миқёсида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони 2.293 тадан 1582 тага ёки 31 фоизга, шу жумладан қасддан одам ўлдириш 32 тадан 17 тага ёки 46,9 фоизга, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 226 тадан 176 тага ёки 22,1 фоизга, ўғрилик 881 тадан 556 тага ёки 36,9 фоизга, талончилик 131 тадан 96 тага ёки 26,7 фоизга, босқинчилик 26 тадан 15 тага ёки 42,3 фоизга ва безорилик 467 тадан 339 тага ёки 27,4 фоизга камайди.
Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда – “Хавфсиз шаҳар” концепцияси” мавзусида матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ҳисобот даврида жами 3.282 та жиноятлар ППХ саф бўлинмалари нарядлари иштирокида, 471 таси эса ППХ ходимлари томонидан бевосита фош этилди, 1.220 та жиноятнинг олди олинди, 586 нафар жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган ва 131 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланди.






