Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.
Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2020 йил 1 январдан бошлаб:
директор ва директор ўринбосарларига – 1,35 бараварга;
тренерлар, инструктор-методистларига – 1,35 бараварга оширилди.






