АсосийJamiyat

Ўзбекистон 4 млрд долларлик олтин экспорт қилди

'Ўзбекистон 4 млрд долларлик олтин экспорт қилди'ning rasmi

Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,6 бараварга оширди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот  бермоқда.

2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 4,04 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.

Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,3 фоизни ташкил этди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.

 

    Бошқа янгиликлар