АсосийJamiyat

Сифати кафолатланмаган 1168 дона тиббиёт воситаларини олиб кириш режаси фош этилди

'Сифати кафолатланмаган 1168 дона тиббиёт воситаларини олиб кириш режаси фош этилди'ning rasmi

Тиббиёт буюмларини мамлакатимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда. Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро З.У.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. 

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1168 дона стоматологик воситаларни олиб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар