13 ноябрь куни соат 22:00ларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Термиз шаҳрида яшовчи В. М. ўз бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина «Термиз – Тошкент» М-39 йўлининг 1289-километрида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб чап томонга бурилаётган фуқаро Ҳ.К. бошқарувидаги «ВАЗ–2105» русумли автомашина ўртасида тўқнашув юз берган.
«Постда» нашри хабарига кўра, оқибатда «Кобальт» автомашинаси йўловчилари – Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари М.Н. ва С.П. тан жароҳати олган. Улар зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






