АсосийJamiyat

Ўзбекистон энг яхши маданий-тарихий туристик йўналиш сифатида эътироф этилди

'Ўзбекистон энг яхши маданий-тарихий туристик йўналиш сифатида эътироф этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган “India’s Best Awards – 2019” туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.  Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Тадбир “Travel+Leisure” етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди. 

Мукофотлар хорижий давлатлар ҳамда Ҳиндистон штатлари бўйича 50 номинация бўйича топширилди. “Энг яхши оилавий саёҳат”, “Асал ойи учун энг яхши йўналиш”, “Тўй учун энг яхши йўналиш”, “Энг яхши курорт-отель” кабилар шулар жумласидандир.  
“Travel+Leisure” журнали АҚШ, Австралия, Хитой, Европа ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек кўплаб бошқа давлатларда чоп этилади.  
Тадбир доирасида мазкур журнал муҳаррири Айндрила Митра 2020 йилда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган махсус лойиҳаларни амалга оширмоқчи эканини маълум қилди. 
 

    Бошқа янгиликлар