Кам таъминланган оила болалари учун илк бор бепул дастурлаш курслари ташкил этилди.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инноватция, технология ва стратегия маркази” ITSTEP компютер академияси билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларга мансуб бўлган болалар учун бепул IT курсларни ташкил қилиб, уларни самарали бошлади.
Ушбу курсларда болалар: wеб сайтлар ишлаб чиқиш, ўйинлар яратиш, дастурлаш каби йўналишларда бепул таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.
Лойиҳани амалга оширишга ташаббус билдирган ITSTEP компютер академияси раҳбарияти ва масъул ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, уларнинг келажак ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
19.11.2019 06:37
Кам таъминланган оила болалари учун илк бор бепул дастурлаш курслари ташкил этилди






