Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор назорат тадбирида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Тентаксой ва Майлисой дарё ўзанларидан кенг тарқалган ҳамда фойдали қазилма ҳисобланган қум ва шағалларни ноқонуний равишда қазиб олиб, ташиб кетаётган хуқуқбузарлар аниқланди.
Тезкор тадбир Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Хуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг тегишли бандларига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилиб, 5 баробари ундириб олинди. Ҳозирда қолган қисмини ундириб олиш чоралари кўрилмоқда, дея хабар беради Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати.






