Яқин кунларда интернет тармоғида номаълум шахс томонидан вояга етмаган боланинг кўз ўнгида итнинг устидан бензин қуйиб, сўнгра уни ёқиб юборганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳодиса оқибатида ит қийноқларда жон берган. Мазкур видеокўплаб инсонларга қаттиқ таъсир қилган.
«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Баҳодир исмли шахсни таниган, уни бирон-бир манзил кўрганлардан +99897 4554112 рақами орқали хабар беришни сўраган.
«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти эркакни топишда ёрдам берган инсонга укнинг шахси тасдиқлангандан сўнг 2.000.000 сўм миқдорида пул мукофоти тақдим этишга ваъда берган.
У ҳақидаги маълумотлар ички ишлар органларига етказилади ва у Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ равишда жавобгарликка тортилади.
“Бу каби инсонлар жамият учун хавфли”, деб ёзади «Меҳр ва Оқибат» ҲҲЖ.






