Ўзбекистон фуқароси Полшада автоҳалокатга учради. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019-йил 12-ноябр куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ғ.Б. кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри касалхонасига ётқизилган. Унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва Полша ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри Полиция бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департамент Полша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)






