АсосийJamiyat

Тошкентда бир кунда 3 та ёнғин бўлган

'Тошкентда бир кунда 3 та ёнғин бўлган'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 3 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 2 таси хазон ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Шулардан эътиборга молик бўлган ёнғин,  15.11.2019 йил куни соат 11:29да, Учтепа тумани, Шаҳарча 1-тор кўчаси 4-уйнинг ошхонаси 5 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан уйнинг 145 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:33да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:41да бартараф этилган.

Ёнғин оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўрамоқда.

 

    Бошқа янгиликлар