Мажбурий ижро бюросининг Хўжайли тумани бўлими иш юритувига Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг 24.10.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор “Хўжайли пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан ундирувчи Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд. 648,8 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 25.10.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви бошланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор жамиятдан 1 млрд. сўм солиқ қарзи ундирилиб, тегишли ҳисоб рақамларга ўтказиб берилди. Ўндирилмасдан қолган қисми эса туман Давлат солиқ инспекциясининг хатига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 40 моддаси 1 қисмига асос қайтарилган.






