Тошкентда 30 ёшли Фарруҳ Х. 41 ёшли Ваҳоб Х.ни чув туширди, дея маълум қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Келтирилишича, Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга Вахоб Х. мурожаат қилган.
Фарруҳ Х. унга 8.500.000 сўм эвазига ошхона гарнитурини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, олдиндан тўлов тариқасида 600 АҚШ доллари олган.
Бироқ Фаррух ўз ваъдасида турмасдан, пулларни шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборади.
Айни пайтда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






