Huquqiy axborot каналининг хабар беришича, Асаджон Азатбекович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 910-сонли (13.11.2019 й.) қарори қабул қилинди.
Мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
14.11.2019 11:00
Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди






