АсосийJamiyat

Яширинча уланишнинг баҳоси 24 миллион сўм бўлди

'Яширинча уланишнинг баҳоси 24 миллион сўм бўлди'ning rasmi

2019 йил 08 октябрь куни Бюронинг Учтепа тумани бўлими ходимлари томонидан Учтепа тумани, Бешқайроғоч кўчаси, 187А-уйда жойлашган овқатланиш шахобчаси  мониторингдан ўтказилганда, мазкур овқатланиш шахобчаси  юритувчиси фуқаро Х.А.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш» қоидаларининг 120, 121-бандларига зид равишда, электр ҳисоблагичдан олдин томда жойлашган траверсдан алоҳида кабель орқали электр тармоғига тўғридан-тўғри яширин равишда уланиб, электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги аниқланиб, унга нисбатан 08.10.2019 йилда   электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида далолатнома ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида  баённома расмийлаштирилган.

Учтепа туман электр таъминоти корхонасининг 16.10.2019 йилдаги қайта ҳисоб-китоб маълумотномасига кўра, фуқаро Х.А. 2016 йилнинг октябрь ойидан 2019 йилнинг шу кунига қадар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида давлат манфаатларига жами 24 млн. 152 минг 490 сўм миқдорида моддий зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолатда фуқаро Х.А.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 28 октябрь куни  Х.А. томонидан жами 24.152.490 сўм моддий зарар тўлиқ қоплаб берилганлиги сабабли,унга нисбатан    Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатиш рад этилган. 

             

    Бошқа янгиликлар