АсосийDunyo

Европада барча жамоат транспортлари бепул бўлган илк мамлакат пайдо бўлди

'Европада барча жамоат транспортлари бепул бўлган илк мамлакат пайдо бўлди'ning rasmi

Люксембург – дунёда жамоат транспорти бепул бўладиган биринчи давлатдир. Ушбу қарор- сайлов кампаниясининг ваъдаларидан биридир. Бу ҳақида Life Gate  хабар берди

Ҳукуматнинг бошқа чора-тадбирлари орасида яна талабалар учун бепул автобуслар ва арзон нархларда поезд чипталари мавжуд. Бундай ечим орқали умуман транспорт тизимини яхшиланишига ишонилмоқда. Шунингдек бу, мамлакат азият чекаётган улкан тирбандликларни камайтиради.

Пойтахтда 115 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади дея ҳисобланади, аммо бундан ташқари яна 400 минг киши ишлаш учун шаҳарга келади. Тахминан ҳар куни Франция, Бельгия ва Германиядан 200 мингга яқин одам Люксембургга келишади.

Бу эса 2016 йилда ҳар бир киши 33 соат давомида тирбандликда қолиб кетишини келтириб чиқармоқда эди.

Транспортни бепул қилиш 2019 йил ёзида режалаштирилган эди, аммо инфратузилма вазири Франсуа Бауш буни 2020 йил март ойида амалга оширилишини айтди.

Маълумот ўрнида:

Ўтган йили транспорт 20 ёшдан кичиклар учун бепул бўлган эди.

 

    Бошқа янгиликлар