АсосийJamiyat

ХТБ:"Одобнома"ни сотиб олиб бериш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган

'ХТБ:"Одобнома"ни сотиб олиб бериш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги Қўқон ва бошқа ерлардаги айрим мактабларда ўқитувчилар ота-оналарга “Одобнома 1-синф” китобидан олиб беришларини сўрашаётгани, китоб бозорда 20000 сўмдан сотилаётгани, аслида ушбу китобни мактабнинг ўзи бепул (ёки ижарага) бериш кераклиги танқид қилинган  эди.

Қўқон шаҳар мактабларида 1-синфлар учун мўлжалланган “Одобнома” китобини ота-оналар томонидан бозордан сотиб олиб бериши тўғрисида чоп этилган мақола хусусида Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими қуйидагича изоҳ берди.

"Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфдаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган барча 1-синф ўқувчилари 12 номдаги бепул китоблар билан таъминланган. Аслида 12 номдаги китоблар ичида “Одобнома” китоби ҳам мавжуд. Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган 4528 нафар 1-синф ўқувчилари тўлиқ одобнома дарслиги билан таъминланганлиги сабабли ота оналарга одобнома китобини сотиб олиб бериш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаганлигини маълум қилади.

Мазкур мақолада ёзилганидек, “Одобнома 1-синф” китобии сотиб олиб бериш юзасидан Қўқон шаҳар халқ таълими ва унинг тасарруфидаги умумтаълим мактаб раҳбарияти билан боғлиқ жойи йўқлигини таъкидлаймиз."

 

    Бошқа янгиликлар